Эйдетизм

Эйдетизм [юн. eidos – кўриниш, образ] – айрим одамларнинг олдин кўрган нарсалари ва кузатган ҳодисаларини майда-чуйдасигача аниқ эсга тушириш ва эсда сақлаш қобилияти. Эйдетизмни ўрганган олимларнинг фикрича, мактабгача ва кичик мактаб ёшидаги болаларда Э. одатий ҳолат ёки қонуний ҳодиса ҳисобланади. Тажрибаларда таъкидланишича, болалик, ўсмирлик, ўспиринлик даврларида кузатилган нарса ёки суратлар кўздан узоқлаштириса ҳам уларнинг сиймоси (тасвири) узоқ вақт сақланади. Эйдетизмни кучайтирувчи калий ионлари, кучсизлантирувчи эса кальций ионлари эканлиги тасдиқланган. Рус психологи A. Р. Лурия (1902-1977) Э. нинг индивидуал-типологик хусусиятларини таърифлаб берган. Эйдетизм барча одамларга тааллуқли қобилият бўлмасдан, балки айрим ноёб хотирага эга инсонларга, хусусан, рассомлар, мусикачилар, бастакорларга хос хусусият эканлигини таъкидлаш жоиз.

[addtoany]