Knowledge Base

Эксгумация

Эксгумация [лот. exhumus-ердан]-мурдани кўздан кечириш ва экспертиза ўтказиш зарурияти туғилганда уни дафн этилган жойидан қазиб олиш. Ўзбекистонда эксгумация терговчи ёки суриштирувчининг қарори ва прокурорнинг санкцияси асосида ўтказилади. Қарорда Этинг сабаблари кўрсатилади. Эксгумация, одатда, ўлимга сабаб бўлган ҳолатларни аниқлаш, ўлган кишининг шахсини белгилаш, биринчи марта ёки қайта суд-тиббий экспертизаси ўтказиш ва бошқа(лар) мақсадларда қилинади. Эксгумация пайтида суд тиббиёти соҳасидаги шифокор, зарур бўлса, бошқа мутахассислар ҳам қатнашади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan