Экспансивлик

Экспансивлик [франц. expansif-бирдан кўпайиш, ўзини тута билмаслик] – нарса-ҳодсаларга жўшқин, тезкор жавоб қайтаришга ёки муносабат билдиришга шай, эҳтиросли ҳолат. Инсон вужудида тўлиб тошган ҳам биологик, ҳам психологик қувватнинг ташқи ифодаси. Экспансивлик ҳиссиётига берилувчи одам ҳаяжонланиб, ҳовликиб, юраги така-пука бўлиб, эшитган ёки кўрган ҳодиса тафсилотини шошилинч тниш-билишларга ёйишга ошиқади. Экспансивлик туйғуси ўз табиати билан беғаразликдан келиб чиқади. Бундай ҳиссиётли одамлар вужудига, қалбига гап, хабар ёки овоза сиғмайди, уларнинг кўнлида сир ётмайди. Экспансивлик негизида аксарият ҳолларда бўҳтон ётмаса-да, кўпчиликда нохуш таассурот қолдириши мумкин. Экспансивликга одатланган бола ёки талаба ўқиш жараёнида материални билса ҳам, билмаса ҳам қўл кўтариб, тенгдошлари даврасида ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади. Кишиларнинг спорт майдонлари, томоша залларидаги қийқиришлари, ишқибозлик лумалари Э. ифодасидир. Экспансивлик турли ёшда, турли жинслар ўртасида турлича намоён бўлади. Хотиржамлик билан Э. нинг уйғунлашиши ижобий эмоционал ҳолатни вужудга келтиради.

[addtoany]