Экспертиза

Экспертиза [. чот. expertus – тажрибали] – мутахассис ёки мутахассислар гуруҳи томонидан у ёки бу соҳада малакали ечим талаб қилинадиган масалаларни ўрганиш (тиббий экспертиза, суд экспертизаси, санъат Э. си, бухгалтерия Э. си, экологик Э. ва бошқа(лар)). Экспертизанинг амалий ёки ҳужжат тарзидаги натижаси эксперт (мутахассис)нинг ёки экспертлар гуруҳининг хулосаси ҳисобланади. Экспертнинг фикри мажбурий хисобламаса-да, унга қўшилмаслик тегишли қарорлар, ажримлар ва ҳукмда асослаб қайд этилиши керак. Агар Э. тўла ёки етарли даражада аниқ эмас деб топилса, қўшимча Э. тайинланиши мумкин.

Загрузка...