Экспрессивлик

Экспрессивлик [. чот. expressio – ифодаланиш, намоён бўлиш] – ҳар хил индивидларда маълум ген аллелининг фенотипик намоён бўлиш даражаси. «Э.» атамасини фанга рус олими Н. В. Тимофеев-Ресовский киритган (1927). Аллея ген томонидан бошқарилувчи белгида ўзгарувчанлик бўлмаганида доимий экспрессивлик, акс ҳолда, ўзгарувчан экспрессивлик намоён бўлади. Ҳар хил генларнинг аллеллари турли даражадаги экспрессивлик билан тавсифланиши мумкин. Одамларда АВО [қон гуруҳлари] аллеллари тизими деярли доимий Э. ка, кўз рангини белгиловчи аллеллар ўзгарувчан Э. ка мисол бўлади. Дрозофила пашшасида кўз фасеткаларининг сонини камайтирувчи мутация гомозиготали пашшаларда фасетклар сонини 0 дан 50 % тана ўзгаришини таъминлайди. Ўзгарувчан Э. ҳодисаси генотипик муҳит ва ташқи муҳит шароитларининг таъсирида рўй беради. Шу боис организм генотипи генотип билан яшаш муҳити шароити таъсирида фенотипик намоён бўладиган генларнинг ўзаро таъсири натижасида шаклланади.

Загрузка...