Экссудат

Экссудат [лот. exsudo – ташқарига чиқман, ажраламан] – яллиғланиш туфайли майда веналар ва капиллярлардан атрофдаги бўшлик ва тўқималарга сизиб чиқадиган суюқлик. Таркибида оқсил, лейкоцитлар, эритроцитлар ва, кўпинча, микроблар бўлади. Экссудат ҳамма яллиғланиш жараёнларида ҳосил бўлиб, тана бўшликларида тўпланади. Экссудат атрофдаги тўқималарни сиқиб, улар фаолиятининг бузилишига, яллиғланиш ўчоғидан тўқималарга ёриб ўтганда инфекция тарқалишига сабаб бўлади. Таркибига кўра, Э. нинг сероз, йирингли, қонли, фибриноз ва ҳ. к. турлари ажратилади. Ўз вақтида тўғри даво қилинса, Э. ҳеч бир асорасиз, батамом сўрилиб кетади. Экссудат шиш билан кечадиган касалликларда кузатиладиган транссдатдан фарқланади.

[addtoany]