Экзофтальм [юн. exophthalmos – чақчаган кўз] – кўз соҳасининг чақчайиб туриши. Бунда кўз соҳаси олдинга бўртиб чиқади ёки бошқа тарафга силжиб кетади. Базедов касаллигида, кўз соҳасининг шакли ўзгарганида ёки унинг орқа томонида жойлашган тўқималарда шиш ёки ўсма пайдо бўлганида, шунингдек, калла ва кўз косасининг суякларида шикастланиш рўй берганида кузатилади. Экзофтальмда кўз соҳаси нормал ҳаракатлана олмайди, баъзан кўрув нервининг шикастланиши туфайли кўз яхши кўрмайди.
Даво экзофтальмга сабаб бўлган асосий касалликка қаратилади.
[addtoany]