Эндокард

Эндокард [эндо… ва юн. kardia-юрак] – юрак деворининг ички қавати; юрак мушак қаватининг ички юзасини коплаб турадиган юпқа парда. Эндокард талайгина эластик толалар, силлиқ мушак толалари коллагенли бириктирувчи тўқимадан тузилган. Эндокард пардасининг ичкари (қоринча ва бўлмача бўшлиқлари)ги қараган юзаси эндотелий билан қопланган, шу сабабдан Юракнинг ички юзаси силлиқ бўлиб кўринади. Э. Юракнинг ҳамма бўлимларини бир хилда кпламаган, юрак қулоғида – коринчаларида эдокард бирмунча юпқа, бўлмачаларнинг ички юзасида эса бироз қалин бўлади, шу сабабли у тиникрок кўринади. Эндокардда нерв охирлари кўп. Эндокард атриовентрикуляр тешиклар ҳамда аорта ва ўканинг бошланиш жойидаги тешикларда бурма (дубликатура) ҳосил қилиб, атриовентрикуляр (тавакали) яримойсимон клапанларни вужудга келтиради. Эндокарднинг яллиғланиши эндокардит дейилади.

Загрузка...