Эндокардит

Эндокардит – эндокардит яллиғланиши. Одатда, миокардит яллиғланиши (эдомиокардит) билан бирга кечади. Келиб чиқишига кўра, ревматизм (ревматик эндокардит) ва сепсис (Септик Э.), шунингдек, захм, сил ва шикастланиш оқибатида ривожланадиган Э. фарқланади. Эндокардитда, кўпинча, юрак клапанлари (миокард инфарктида) зарарланиб, фаолияти ўзгаради, бу юрак нуқсонларига олиб келади. Эндокардитнинг турли шаклларида юрак клапанлари турлича (масалан, ревматик Э. да митрал клапан; Септик ва захм Э. ида аортал клапан) зарарланади.

Эндокардит ўткир, баъзан хавфли, ўртача ўткир, сурункали кечади. Касалликнинг клиник белгилари унинг этиологиясиги боғлик. Ревматик Э. аста-секин бошланади, лоҳаслик, толикиш, бироз ҳарорат кўтарилиши, юрак уришининг телашуви ва шу соҳада нохуш оғриқ кузатилади; аускуяьтация чоғида юракда ўзига хос шовқин эшитилади, пульс тезлашади.

Септик Э. да дастлаб салгина ҳарорат кўтарилади, кейинчалик шамоллаш аралаш қаттиқ иситма тутади; тери рангсизланади, кўп терлаш, камқонлик аломатлари кузатилади; эртроцитларнинг чўкиш тезлиги ортади, пульс тезлашади, юрак ўлчамлари кенгаяди, юракда шовқин, аортал етишмовчилик вужудга келади. Септик Э. да эмболия, буйрак, мия томирларининг зарарланиши ва бошқа(лар) асоратлар ривожланиши мумкин.

Даво касалликнинг шакли, кечиши ва белгиларига қараб тайинланади.

Олдини олиш. Эндокардитга сабаб бўладиган касалликлар (ревматизм, ангина ва бошқа(лар))ни ўз вақтида даволашдан иборат.

[addtoany]