Эндоскопия [эндо… ва скопия – кўриш] – ковак, ичи бўш аъзолар (меъда, тўғри ичак, қовуқ, бронхлар ва бошқа(лар))ни оптик асбоб (эндоскоп) ёрдамида кўриб, текшириш усули. Бронхоскпия (бронхларни), гастроскопия (меъдани), цистоскопия (қовуқни), колоноскопия (йўғон ичакни) ва бошқа(лар) аъзоларни текшириш хиллари бор. Эндоскопия касалликни аниқлаш (меъда-ичак яраси, ўсмалари, цистит, колит, бронхит, ўсмаладан гистологик текширишга биопсия – тўқима бўлагини олиш) ва даволаш (ёт жисмларни олиб ташлаш, полип, қонаётган яраларни кудириш мақсадида қўлланади.