Эпидемиология

Эпидемиология, МИКРОБИОЛОГИЯ ВА ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР ИНСТИТУТИ, Ўзбекистон эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий тадқиқот институти – Ўзбекистон Соғликни сақлаш вазирлигига қарашли илмий текшириш муассасаси, 1961 й. Тошкент ш. да ташкил этилган. Ин-т республикада юқумли касалликларга қарши курашиш ишларини мувфиқлаштириш маркази ҳисобланади. Ин-тдаги илмий изланишлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Илм-фан ва технология маркази томонидан тасдиқланган 4 та грант мавзуси асосида олиб борилади.

Инситут таркибида эпидемиология, микробиология, клиник, ўта хавфли юқумли касалликлар ва бошқа(лар) бўлимлари, сурункали юқумли жараённи ўрганиш ва протозой касалликлари лаб. лари, илмий кутубхона, марказий стерилизация пункти, дорихона, виварий ва бошқа(лар) бор. Ин-т олдида турган асосий вазифа юқумли касалликларга қарши кураш чора-тадбирларини такомиллаштириш, юқумли касалликларнинг эпидемиологияси, микробиологияси ва клникасига оид илмий изланишлар олиб бориш ва шу соҳага оид юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш, шунингдек, маҳаллий соғликни сақлаш хизмати ташкилотларига амалий ҳамда консультатив хизмат кўрсатишдан иборат.

Инситутнинг 200 ўринли касалхонасида реанимация, қабул ва 7 клиник бўлим, бактериологик, биокимёвий, клиник диагностика ва экспресс диагностика лаб., шунингдек, физиотерапия, стоматология, эндоскопия ва рентген хоналари ҳамда консультатив поликлиника мавжуд. Клиникада вирусли гепатитлар, ичак инфекциялари, бруцеллёз, гижжа ва паразтар касалликлари, безгак, тиф, паратифлар билан оғриган беморлар (катталар ва болалар) даволанади.

Инситут фаолияти акад. И. Қ. Мусабоев, А. О. Обидов, 3. К. Каримов, М. В. Невский, С. С. Махсумов, К. Ж. Жалилов, Ш. Ш. Шоваҳабов, М. Шарипов, М. Ж. Аҳмедова, А. Г. Валиев, С. Н. Бобохўжаев, Н. Ғ. Ғуломов ва бошқа(лар) олимлар номи билан боғлиқ.

Ҳоз. ин-тда 58 нафар ходим фаолият юритади, улардан 23 нафари илмий ходим, 24 нафари фан д-ри, Ин-т клиникасида 399 нафар ходим хизмат қилмоқда, улардан 49 нафари олий маълумотли шифокор (7 фан номзоди) ҳисобланади (2015). Мустақиллигимизнинг 25 йиллик даврида ин-тда 60 га яқин докторлик ва номзодлик диссертацияси ҳимоя қилинди.

Инситут илмий тўплам, монография ва методик қўлланмалар чоп этади. Ин-тда Тошкент тиббиёт академиясининг юқумли ва тропик касалликлар, Тошкент педиатрия тиббиёт итининг эпидемиология ва юқумли касалликлар ҳамда Тошкент врачлар малакасини ошириш ин-тининг болалар юқумли касалликлари кафедраси фаолият кўрсатади.

Загрузка...