Эритразма

Эритразма [юн. erythrasma – кизартираман] – терининг замбуруғ касаллиги. Асосан, каттларда, кўпроқ эркакларда учрайди. Касалликка кўп терлаш, ҳавонинг жуда иссиқ ва нам бўлиши, шахсий гигиена ва терини тўғри парвариш қилиш коидаларининг бузилиши сабаб бўлиши мумкин. Баданнинг кўп терлайдиган жойлари – соннинг ички томони (ёрғокка тегиб турадиган қисмига, қўлтикда, семиз аёлларнинг кўкрак безлари остидаги ва киндик атрофидаги тери бурмаларида кўнғир-қизил рангда, ҳар хил катталикда, чети қипикланиб бироз кўтарилиб турадиган доғлар пайдо бўлади, баъзан бу доғлар оёқ панжаси орасида ҳам кузатилади. Доғлар атрофидаги соғ теридан ранги ва аниқ чегараси билан ажралиб туради. Улар аста-секин катталашади ва бир-бирига қўшилиб, терининг хийлагина жойини эгаллаб олади, бора-бора кўкимтир қўнғир тусга киради. Касалланган соҳа қилишади, усти доим намланиб туради, баъзан қўланса ҳид келади, тери бироз дағаллшади. Даво беморнинг умумий аҳволига караб шифокор кўрсатмасига биноан олиб борилади. Даволанмаса, йиллаб давом этиши мумкин. Эритразма, айниқса, баҳор ва ёз пайтларида кўзийди. Эритразма юкмайди. Касалликнинг олдини олиш шахсий гигиенага риоя қилиш, кўп терламаслик, ич кийимларни тез-тез алмаштириб туришдан иборат.

[addtoany]