Эстрогенлар

Эстрогенлар [янги лот. oestrus – оқмоқ ва …ген] — одам ва умуртқали ҳайвонлар жинсий гормони; асосан, аёллар тухумдонида, шунингдек, буйрак усти безларининг пўстлоқ қаватда, плацента ва уругдонда ҳосил бўлади. Кимёвий табиатига кўра стероид. Аёллар жинсий аъзолари фаолияти ва ривожланишини, сут безларининг нормал ўсишини кучайтиради. Суякларнинг ўсиши, сув-туз алмашиниши ва бошқа(лар)га таъсир этади. Аёллар танасининг меъёрий бўлиши эстрогенларга боғлик. Эта эстрадиол ва эстрон киради.

[addtoany]