Эхинококк

Эхинококк [Echinokoccus granulosus] – тасмасимон чувалчанглар синфига мансуб паразит. Вояга етган даврида йиртқич ҳайвонлар (ит, бўри, чиябўри, мушук) ичагида паразитлик қилади. Ўз. 3-6 мм, танаси 4 сўрғичли бош, 3-4 бўғимли танадан иборат. Охирги бўғимдаги жинсий аъзоларида тухум ҳужайралар ётилади. Тухумлари хўжайини ахлати билан ташқарига чиқарилади. Эхинококк тухумлари ифлосланган ем-хшак билан оралиқ хўжайин (одам ва ўтхўр ҳайвонлар: сигир, кўй, эчки, чўчқа) ичагига тушганида улардан онкосфера личинкаси чиқади. Личинка ичак деворидан қонга ўтади ва дарвоза венаси орқали жигар, ўпка, мушаклар ва суякларга бориб, пуфаксимон босқич – эхинококк финасига айланади. Ҳар бир пуфак деворида яна иккиламчи, сўнгра учламчи пуфаклар ҳосил бўлади. Пуфаклар ичида паразит бошчаси шаклланади. Пуфаклар йириклаша бориб, мушдек ва ундан каттароқ бўлади. Қорамоллар жгаридан 64 кг оғирликдаги эхинококк финнаси топилган. Эхинококк пуфак даврида эхинококкоз касаллигини пайдо қилади.

Загрузка...