Фармация

Фармация [юн. pharmakeia – дори; дори ишлатиш] – дори воситалари ва тиббий буюмлар яратиш бўйича изланишлар, тадқиқотлар, шунингдек, уларни и. ч., тайёрлаш, сифатини назорат қилиш, стандартлаш усуллари, давлат рўйхатидан ўтказиш, сақлаш, улар ҳақида ахборот бериш, дорихона ва даволаш муассасаларига етказиб бериш ва сотиш каби вазифаларни ўз ичига оладиган илмий-амалий фаолиятлар мажмуи. 18-а. га келиб фармация фан сифатида шаклланди. Фармация фармакология билан бирга доривор моддалар ҳақидаги фанни ташкил этади. Фармацияга фармацевтик кимё, дори турлари ва доривор препаратлар технологияси, фармакогнозия, Ф. ни ташкил этиш ва унинг иқтисоди, суд кимёси каби ихтисослик фанлари киради. Дорилар таъсири, дори турлари, уларни қабул қилиш усуллари, тайёрлаш технологияси ва бошқа(лар) омиллар таъсирини Ф. нинг биоформация йўналиши ўрганади.