Фельдшер

Фельдшер [нем. feld – майдон ва scherer – сартарош] – ўрта маълумотли тиббиёт ходими; даволаш-профилактика муассасаларида фельдшер врач ёрдамчиси бўлиб, у билан ҳамкорликда ишлайди. Фельдшер врач келгунига кадар тиббий ёрдам кўрсатади, шунингдек, профилактика ва эпидемияга қарши санитария ишлари олиб боради. Фельдшерлар (санитария-эпидемиология ст-ларида ишлаш учун ва фельдшер-лаборантлар) тиббиёт коллежларида тайёрланади.

Загрузка...