Фенокопия

Фенокопия [юн. phaino – бўламан, топман ва лот. copia – кўп] – фенотипнинг ирсий бўлмаган ўзгариши (модификация). Генотининг муайян ўзгариши (мутацияга ўхшаб кетади, лекин ирсийланмаслиги билан ундан фарқ қилади. «Ф.» атамасини немис генетиги Р. Гольдшмидт таклиф этган (1935). Фенокопия – физик ёки кимёвий омилларнинг ривожланаётган организмга таъсири натижаси. Масалан, талидомид препаратини қабул қилган ҳомиладор аёллардан, кўпинча, мутант аллеллар пайдо қиладиган фекомелия (кўллари баргсимон қисқарган) чақалоқлар туғилган. Онтогенезнинг муайян даврларида фенокопия кўпроқ намоён бўлади. Муайян омил ривожланишнинг турли даврларида ҳар хил фенокопия; ҳар хил омиллар онтогенезнинг бир даврида бир хил Ф. пайдо қилиши мумкин. Масалан, ривожланишнинг дастлабки даврларида товуқ эмбриони сариқлик халтасига инсулин инъекция қилинганида думсиз жўжалар, лекин шу гормон кейинроқ киритилганда устки тумшуғи калта жўжалар ривожланиб чиқади. Бу икки хил нуқсон генетик мутация тариқасида ҳам маълум. Фенокопия сабаби муайян омил таъсирида генотип ўзгармасдан онтогенезда содир бўладиган жараёнларнинг бузилишидан иборат. Фенокопия олиш мумкинлиги онтогенез жараёнларининг дискретлигини ва муайян генлар таъсирининг «критик даврлари» бўлишини кўрсатади. Бу ҳолат онтогенезда Ф. да генетик ахборотнинг юзага чиқишини ўрганишда фойдаланишга имкон беради.

Загрузка...