Фистула [лот. fistula – найча] – бирор аъзо (масалан, ичак, ўт пуфаги, меъда бўшлиғи) ёки ҳазм бези йўлини ташқи муҳитга туташтириш учун операция йўли билан очилган сунъий тешик ёки канал (най). Бўшлиқдаги суюқлик (сийдик, ўт, йиринг ва бошқа(лар)) шу най орқали ташқарига чиқиб туради. Фистула аъзолар бўшлигига киритилади ёки Томирлар деворига тикилади.
Туғма (эмбрионал ривожланиш нуксони туфайли) ва орттирилган (патологик жараён натижасида) фистула фарқ қилинади. Тиббий кўсатмага мувофиқ, шунингдек, экспериментал физиологияда фистула кенг қўлланади. Фистула ёрдамида тоза меъда шираси олинади, ички аъзолар ҳаракати, ҳолати, сийдик ажралиш динамикаси ва бошқа(лар) текширилади.
[addtoany]