Физиологик эритмалар

Физиологик эритмалар – таркибидаги туз миқдори осмотик босими (суюқликда эриган модданинг диффузия ҳаракати туфайли юзага чиқарадиган босими) ва бошқа(лар) хоссалари бўйича қон плазмасига яқин турадиган сувли эритмалар (0,9 % ли NaCl, глюкозанинг 4,5 % ли эритмаси, Рингер, Локк эритмалари ва бошқа(лар)). Физиологик эритмалар, одатда, изотоник эритмалар деб ҳам юритилади. Таркиби жиҳатидан қон плазмасига кўпроқ Рингер, Локк ва Тироде эритмалари яқин, буларда NaCl дан ташқари КС1, СаСL,, NaHC03, баъзан MgCl2, фосфатлар ва глюкоза бўлади. Тиббиётда (даволаш мақсадида организмга юборилади) ва организмдан ажратилган аъзоларни ўрганишда (тадқиқот ишларида) физиологик эритмалардан фойдаланилади.

Загрузка...