Флебит

Флебит [юн. phlebos – вена, itis – яллиғланиш] – «ерларнинг яллиғланиши. Қўл-оёқ веналари флебити, одатда, юқумли касалликлар, йирингли яралар, абсцесс, флегмонанинг асорати сифатида, шунингдек, туғруқдан кейин юзага келиши мумкин. Аксари стрептококклар кўзғатади. Қўл-оёқнинг юза ва чуқур веналари, чаноқ веналари флебити кўпроқ учрайди. Венада тромб ҳосил бўлишидан тромбофлебит келиб чиқади. Ўткир ва сурункали Ф. фарқ қилинади. Ўткир юза Ф. да вена қаттиқлашиб, оғрийди ва шу жой териси қизаради, бемор лоҳасланади, иситмалайди. Сурункали Ф. йиллаб чўзилиши ва бот-бот қўзиб туриши мумкин. Чуқур веналар Ф. ида касаллик аломатлари яққол кўзга ташланмайди, уни врач текшириб аниқлаши мумкин. Флебитда яллиғланган соҳани ҳаракатлантирмаслик лозим. Давони шифокор тайинлайди. Флебитнинг олдини олишда тери, хусусан, оёқ панжаси терисини тўғри парвариш қилиш, чакаланиш ва йирингли касалликларни ўз вақтида даволатиш лозим.

Загрузка...