Флюорография, радиофотография, рентгенофотография – рентгенодианостика усули; бунда объектнинг рентген аппарати экранидаги тасвири унчалик катта бўлмаган фотоплёнкага туширилади. Ўлчами 70 * 70 ёки 90 х 90 бўлган флюорограммаларда кўкрак қафаси аъзолари тасвири олинади.
Флюорография, асосан, кўкрак қафаси аъзолари, сут безлари, суяк тизими ва бошқа(лар)ни текширишда қўлланилади. Яширин кечадиган касалликларни оммавий текшириш мумкинлиги унинг бошқа рентгенодиагностик усуллардан афзаллигидир. Флюорография кабинетлари кўчма ва стационар бўлади.
[addtoany]