Knowledge Base

Фолликулин

Фолликулин [Folliculinum], эстрон – аёллар жинсий гормони. Ҳомиладор аёллар ёки бўғоз ҳайвонлар сийдигидан олинади. Сувда эримайдиган, эфирда, ацетонда ва ёғда яхши эрийдиган кристалл модда. Тухумдонлар фаолияти етишмовчилигида, аёллар жинсий аъзолари етарли ривожланмаганида, аменореяда буюрилади. Ёғли эритма ҳолида ампулаларда 1 мл дан чиқарилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan