Френология

Френология [юн. phren – ақл ва ..логия] – инсон руҳий хусусиятлари билан унинг калла суяги тузилиши ўртасида боғланишлар бор, деб ҳисобловчи таълимот. Асосчиси – немис шифокори Франц Галль (1758-1828). 19-а. нинг 1-ярмида кенг тарқалган. Френология қобилиятлар одам бош миясининг турли қисмларида жойлашган бўлади, деган фикрни илгари сурган. Ақлий сифатлар катта ярим шарлардаги игналар орқали изоҳланган. Галль мия харитасини тузиб, унда ҳар бир қобилиятнинг махсус аъзосини тасвирлаб берган. Френология таълимотига кўра, мия айрим қисмларининг ривожланиши калла суяги шаклига таъсир кўрсатади ва унинг тегишли қисмини қабариқ шаклга келтиради. Френология 19-а. да руҳий ташхис услуби сифатида кенг қўлланилган. 1870 й. да Фрич ва Гитциг томонидан миянинг турли қисмларида руҳий ҳаракат марказлари мавжудлиги тўғрисидаги қонунятнинг кашф этилиши френологиянинг яроқсизлигини кўрсатди.

[addtoany]