Фронтит

Фронтит [лот. frons (frontitis) – пешона] – пешона бўшлиғи шиллиқ қаватининг яллиғланиши. Ўткир ва сурункали кечади.

Ўткир фронтит, асосан, грипп, шамоллаш ва бошқа(лар) юқумли касалликларнинг асорати сифатида пайдо бўлади. Унда пешонанинг касалланган соҳаси бироз шишиб, оғрийди, бемор дармосизланади, бурундан нафас олишга қийналади, -рати кўтарилади. Ўткир фронтит яхши даволанмаса, сурункали фронтитга айланади. Сурункали фронтитда пешона ва юқори ковоклар оғрийди, бурун шиллиқ каватидан селга ўхшаш суюқлик келади; бурун гиперплазияси, грануляция ва полиплар ҳосил бўлади.

Загрузка...