Ген

Ген [юн. genos – уруғ, келиб чиқиш] – ирсиятини элементар бирлиги ва моддий асоси. Ген организм белги ва хусусиятларини наслдан наслга ўтказиш функциясини бажаради. Ген тушунчасини генетикага даниялик олим В. Иогансен (1909) киритган. У ДНК (баъзи врусларда РНК) молекуласининг бир қисми бўлиб, тирик ҳужайра оқсилларидан бирининг тузилишини белгилаб беради ва шу оқсиллар орқали айрим белги ёки хоссаларнинг ривожланишини таъминлайди. Организмнинг турга хос ва шахсий хусусиятлари тўғрисидаги жами генетик ахборот, яъни генлар йиғиндиси – гентипда бўлади. Барча организмлар, жумладан, бактерия ва вирусларнинг ирсияти ген даги нулеотидпарнинг ДНКда жойлашиши тартибига ва уларнинг сонига боғлиқ. Юксак ривожланган организмларда ген махсус нуклеопротеид тузилмалар – хромосомалар таркибига киради. Геннинг асосий вазифаси фермент ва бошқа(лар) оқсиллар синтезини ҳужайра РНКси иштирокида белгилаб беришдир. Унинг бу вазифаси кимёвий тузилишига боғлиқ. Геннинг тузилиши ўзгарганда ҳужайралардаги муайян биокимёвий жараёнлар бузилади, натижада мавжуд жараёнлар ёки белгилар кучаяди, сусаяди ёки йўқолиб кетади. Масалан, инсон кўзининг қора ёки мовий, атигулнинг қизил ёки оқ ранги, пахта толасининг узун ёки қисқа бўлиши, қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг маҳсулдорлиги ва экинларнинг ҳосилдорлиги, шунингдек, тирик мавжудотларда бошқа турли морфологик, физиологик, биокимёвий белги ва аломатларнинг юзага келиши ҳамда тегишли хусусиятларга эга бўлиши махсус ген ларнинг таъсирига боғлиқ. Организмда белгилар кўп, уларнинг ривожланишини таъмин этувчи генлар сони янада кўп, чунки аксарият белгиларнинг ривожланишини кўп генлар таъмин этади. Масалан, инсонда 10000 га яқин ген мавжуд. Улар мутациялар натижасида ўзгариши мумкин. Бир жуфт нуклеотиднинг бошқа бир жуфт нуклеотид билан алмашиниши, нуклеотидларнинг камайиши, икки баравар ортиши ёки ўрин алмашиниши ана шундай ўзгаришга сабаб бўлади. Мутация туфайли организмларда фенотипик тафовуларни келтириб чиқарадиган ген, яъни аллеллар пайдо бўлади, улар ўзининг бирор таъсири жиҳатидан бошқасига қараганда устун туриши (доминант аллель), бирор таъсиротни юзага чиқармайдиган бўлиши (рецессив аллель) мумкин. Табиий шароитда, инсон иштирокисиз, атроф муҳит омиллари таъсирида организмларда ирсий ўзгарувчанлик, яъни спонтан мутация келиб чиқади. Бундай ирсий ўзгарувчанлик организмлар эволюцияси жараёни учун манба бўлади. Сунъий шароитда радиация нурлари ва кимёвий моддалар таъсир эттириш усули билан ирсий ўзгарувчанликни тезроқ ва кўплаб олиш мумкин. Мутагенезнинг бу ҳидини экспериментал ёки индукцион мутагенез деб аталади. Унинг кашф этилиши генетиканинг муҳим ютуғи бўлиб, селекцияда катта амалий аҳамият касб этади. Организм ва ҳужайранинг ирсий хоссалари тегишли Г. ларга боғлиқ. Улар орасидаги муносабатлар жуда мураккаб бўлиб, бир белгининг пайдо бўлишига бир неча Г. таъсир кўрсатиши (полимерия) ёки кўпгина белгиларнинг пайдо бўлиши битта Г. га боғлик бўлиши ҳам мумкин (яна қ. Генетик код, Ирсиятнинг хромосома назарияси).

Загрузка...