Гистамин [Histaminum] – гистидин амнокислотаси ҳосиласи. Биоген аминларга киради. Тўқима гормони бўлиб, кучли биологик таъсирга эга. Ҳайвонлар ва одамнинг турли аъзо ва тўқималарида нофаол шаклда бўлади. Синтезлаб ҳам олинади. Анафилактик шок, яллиғланишлар ва аллергик реакцияларда (қ. Аллергия) кўп ажралади. Меъда шиллиқ кавтидаги безларни кўзғатиб, шира ажралишини кучайтиради; майда қон томирларни кенгайтириб, қон оқишини тезлатади. Гистамин – қон томирларнинг спастик қисқаришига қарши дори.
[addtoany]