Гликозурия [глюкоза ва юн. uron – сийдик] – сийдик билан қанд (глюкоза) чиқиши. Асосан, гипергликемиядан кейин кузатилади. Буйрак каналчаларининг реабсорбция қилиш хоссаси сусайганда рўй беради, шунингдек, қандли диабетга хос белгилардан бири ҳисобланади. Қандли диабет билан оғриган бемор қонида қанд кўпаяди, бу сийдикда қанд бўлишига олиб келади. Нормал сийдикда қанд бўлмайди. Алиментар (қанд кўп истеъмол қилинганда), рефлектор (ҳаяжонланиш, стресс ҳолатларида бир лаҳзада ўтиб кетади), диабетик ва буйрак хили ажратилади. Нерв ва эндокрин тизим фаолияти бузилганда, буйрак касалликлари, турли заҳарланишлар, ҳомиладорлик токсикозларида ҳам гликозурия кузатилиши мумкин.
[addtoany]