Knowledge Base

Канцероген моддалар

Канцероген моддалар [лот. cancer – рак ва genes – келтириб чиқармоқ], канцерогенлар, онкоген моддалар – маълум шароитда организмга таъсир қилганда рак ва бошқа(лар) ўсмалар пайдо қилувчи кимёвий моддалар. 500 га яқин хили маълум. Полициклик карбонсувлар, азобўёклар, ароматик аминлар, нитрзаминлар, оғир металл тузлари, алкалоидлар, токсинлар ва бошқа(лар) канцероген моддаларга киради. Уларнинг кўпчилиги мутагенлар ва иммунодепрессантладир. Ушбу моддалар одам ва хайвон организмига ташқаридан кириши (экзоген канцероген моддалар) ёки организмнинг ўзида канцероген бўлмаган моддалардан пайдо бўлиши (эндоген канцероген моддалар) мумкин. Баъзи эндоген маҳсулотлар (стероид гормонлар, триптофан метаболитлар ва бошқалар) кўп тўпланса ёки сифати ўзгарса, улар ҳам канцерогенлик хоссасига эга бўлади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan