Капсула [лот. capsula – қутича] – 1) биологияда – одам ва ҳайвонларда турли аъзолар ва уларнинг айрим қисмларини ёки патологик тузилмалар (масалан, ўсмаси ўраб олган парда (масалан, жигар, буйрак, бўғим капсулалари ва бошқалар). Асосан, толали бириктирувчи тўқима, баъзан ёғли клетчаткадан тузилган бўлади; 2)фармаклогияда – «ўтиладиган дорилар солинадиган ғилофча; желатина ёки крахмалли бўлади. Оғиз шиллиқ пардасини таъсирланишдан сақлайди, дорининг ёқимсиз ҳиди ёки таъми одамга сезилмайди. Капсулани ечмасдан бутунлигича ютилверади; 3)микробиологияда – капсула ли бактерия ҳужайралари атрофидаги шиллиқ қават.
[addtoany]