Карантин [итал. quarantena – қирқ кун], карантинлаш – ўта хавфли юқумли касалликлар тарқалишини чеклашга қаратилган эпидемияга қарши маъмурий ва санитария тадбирлари мажмуи. Карантин маълум ҳудудни касаллик тарқатувчи манбадан мухофаза қилиш ва уни йўқотишга ҳамда касалликнинг бир жойдан бошқа ҳудудларга тарқалиб кетишига йўл кўймасликка қаратилган профилактик тадбир ҳисобланади. Шу мақсадда карантин эълон қилинган жойда аҳоли орасида ҳамма турдаги алоқа, боди-келди кескин чекланади. Карантин эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссия томонидан эълон қилинади ва «Халқаро тиббий-санитария қоидалари» (конвенция) асосида амалга оширилади. Бу ҳужжат дастлаб 1951 й. Парижда Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) нинг 4-сессиясида қабул қилинган. 1973 ва 1981 й. ларда бу ҳужжатга ЖССТнинг 26 ва 34-сессияларида қўшимчапар киритилган.
Карантин биринчи марта 14-а. да Италияда қўлланилган. Шунда ўлат тарқалган юртдан келган кема 40 кунгача қирғоққа якинлаштиримасдан денгизда ушлаб турилган. Дастлаб карантин жуда кўп касалликларда қилинар, ҳатто, унчалик хавфли бўлмаган қизилча (скарлатина) касаллигида ҳам бемор 40 кун алоҳида хонада ушлаб туриларди. Ҳоз. Карантин ўта хавфли юқумли касалликлар: тоун (ўлат), сариқ иситма; кана ва чивин орқали тарқаладиган вирусли геморрагик иситмалар: Марбург, Эбол ва Лаас иситимлари, Денге, Чикугунья, Рифт водийси, Ғарбий Нил иситмаси ва энцефалит касаллигида эълон қилинади. «Халқаро тиббий-санитария қоидаларига асосан, карантин аэропорт ва денгиз портлрида ҳамда автомобиль йўлларида жойлашган санитария – карантин пунктлари ходимлари томонидан амалга оширилади. Бунда карантин касаллик тарқалган ўчокдан келган транспорт воситаси, экипаж аъзолари ва йўловчилар саломатлиги текширилади, зарурат бўлганида уларнинг бадани кўздан кечирилади. «Денгиз санитария декларацияси» ва «Самолёт декларациясининг санитария қисмини, шунингдек, дератизация (кемирувчиларга қарши тадбирлар) ўказилгани тўғрисидаги гувоҳнома, транспорт воситаси ичида кемирувчилар бор-йўклигини аниқлаш ушбу хизмат ходимларининг вазифаси ҳисобланади. Зарурат бўлганида дезинфекция, дезинсекция ва дератизация тадбирлари амалга оширилади.
Бемор билан мулоқотда бўлганлар юқумли касалликлар шифохоналари ва изоляторларда апоҳидаланиб, касалликнинг яширин даври ўтгунча, масалан, ўлатда б кунгача тиббий кузатув остида бўлади. Бу даврда маълум профилактик даволаш курси белгиланади.
[addtoany]