Кариограмма

Кариограмма [карио… ва юн. gramma – расм, чизиқ] – битта ҳужайра хромосомалрининг барча тафсилотлари билан айнан ўзига ўхшатиб акс эттирилган (фото ёки чизма расм) ва системалаштирилган тўплами. Тизимлаштриш гомологик хромосомалар жуфтларини ёки идентификациялаш мумкин бўлмаган хромосомалар гуруҳини танлаш ва мазкур жуфт (гуруҳ)нинг тур идиограммасига мос равишда тартибини ёки ҳарфини аниқлаш орқали амалга оширилади. Кариограмма таҳлилининг асосий вазифаси бирор гуруҳга мансуб, ташқи кўринишдан ўхшаш бўлган хромосомалар фарқини аниқлашдан иборат.

[addtoany]