Касбга алоқадор зарарлар

Касбга алоқадор зарарлар, ишлаб чиқариш зарарлари – одамнинг саломатлиги ва меҳнат қобилиятига бевосита ва билвосита салбий таъсир кўрсатадиган меҳнат жараёни ва и. ч. омиллари. Касбга алоқадор зарарлар маълум шароитларда касб касалликларини пайдо қилиши ва умумий касалликларни зўрайтириб юбориши мумкин. Касбга алоқадор зарарлар янги технологиянинг, баъзан токсик ва организмнинг сезувчанлигини ўзгартирадиган аллергик хоссага эга моддаларнинг қўлланилиши, шунингдек, хомашёларнинг янги турини санитария-гигиник жиҳатдан яхши билмаслик ҳамда техник воситаларнинг маълум даражада такомилламаганлиги ёки технологик режимнинг ва санитария-технология меъёрларининг бузилиши натижаси бўлиши мумкин.

И. ч. технологияси ва жиҳозларининг нмукаммаллигига боғлик касбга алоқадор зарарларга чанг, шовқин, вибрация, ҳароратнинг юқори ёки пастлиги, ёруғликнинг етишмаслиги, ҳаво нисбий налигининг юқорилиги, атмосфера босимининг юқори ёки пастлиги, заҳарли ва радиоактив моддалар, қишлоқ хўжалиги да ишлатиладиган пестицидлар, пластмассалар и. ч. да қўлланиладиган реаторлар, мономерлар, ионлаштирувчи ва ультрабинафша нурлар, электромагнит тўлқини, Микроорганизмлар ва бошқа(лар) киради. Касбга алоқадор зарарлар меҳнат жараёнига, унинг ташкил қилинишига, меҳнатнинг оғирлиги ва давомлигига, бирор аъзонинг ёки тизимининг ҳаддан ортиқ толикишига, транспорт ҳаракати ва конвейерда ҳадеб бир хилдаги ишни бажариш туфайли кўз ва клокка зўр келишига, ўтириб ёки туриб ишлайдиган одамларнинг узоқ вақт давомида бир хил вазиятда туришига боғлик бўлиши мумкин.

Ишлаб чиқариш зарарлари меҳнат қобилиятининг пасайишига, ўткир ва сурункали заҳарланишниит авж олишига, умумий касалликларнинг кўпайишига, узоқ муддат ўтгандан кейин пайдо бўладиган ёмон асоратларга сабаб бўлиши мумкин. Касбга алоқадор зарарлар организмга тери, оғиз, меъда-ичак йўллари, шиллиқ каватлар, эшитиш аъзолари, нафас орқали, шунингдек, нур ҳолида таъсир этиши мумкин. Автоматизация ва механизация соҳасида эришилган илмий техника ютуқларининг ҳаётга татбиқ қилиниши и. ч. да касбга алоқадор зарарларни бартараф этиш ёки хавфсиз даражада камайтириш имконини беради.

[addtoany]