Кататония [юн. Katatonos – таранг], ктатоник синдром – киши руҳиятининг бузилиши, кататониянинг 2 шакли фарқ қилинади: мушаклар таранглашиб, қотиб қолиш (кататник карахтлик, ступор) ҳамда ҳаракат ва нутқ қўзғалувчанлик ҳолати (бунда бемор ашула айтади, рақсга тушади, ўзини ҳар хил тарзга солади, гоҳ шодланади, гоҳ ваҳимага тушади ва ҳ. к.). Кататония шизофрения ва психоз синдроми бўлиб, интоксикация, инфекция ёки бош миянинг органик зарарланиши натижасида келиб чиқади. Кататонияда эс-ҳуш сақланса-да, унда галлюцинация ва алаҳлаш ҳолати кузатилади.
[addtoany]