Кеча-кундузлик ритмлар

Кеча-кундузлик ритмлар – биологик жараёнлар ва ҳодисалар жадаллиги ҳамда характеридаги ўзгаришларнинг кеча-кундуз даврий такрорланиб туриши. Суткалик ритм аксарият I биокимёвий ва физиологик жараёнлар (ҳужайра бўлинишининг частотаси, тана ҳароратининг ўзгариб туриши, моддалар алмашинуви жадаллиги ва ҳ. к.)га хос. Ҳайвонларнинг суткалик ритмик фаоллиги, ўсимликлар барглари ва гултожи баргларининг ҳолати кеча-кундузлик ритмларга боғлиқ, Одамларда 100 га яқин физиологик фаолиятларнинг ритмга эга эканлиги аниқланган. Бундай ритмлар кўп ҳужайрали организмларнинг айрим ҳужайраларида ҳам мавжуд. Ҳайвонлар мисида аъзолар ва ҳужайраларнинг кеча-кундузлик ритмлар ини бир-бири ҳамда ташқи муҳит ўзгаришлари билан мувофиқлаштирувчи марказлар аниқланган. Табиатда суткалик ритмлар эндоген ритмдан ва муҳитнинг кеча-кундуз ўзгаришларига кўрсатадиган реакцияларидан иборат. Муҳитнинг табиий ритми бузилганда организм турли физиологик фаолиятлари кеча-кундузлик ритмлар ининг мутаносиблиги йўқолади. Бундай ҳол ҳайвон ва ўсимликларни сунъий шароитда кўпайтирилганда, бирор поясдан бошқасига учиб ўтилганда, шунингдек, одамни табиий равишда ўзгарувчи муҳитдан ажратиб қўйилганда (масалан, космик парвозда) кузатилади. Бу ҳолат организмда патологик ўзгаришларнинг келиб чиқишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Загрузка...