Кератозлар

Кератозлар [юн. keras – шох, мугуз] – тери мугуз (шох) қаватининг калинлашуви билан кечадиган касалликларнинг умумий номи. Бунда тери яллиғланмайди. Кератозларга мугуз қаватнинг жадал ўсиши ёки шу қават ҳужайраларининг бир-бирига қўшилиб, битиб кетиши сабаб бўлади. Туғма, орттирилган ва конституцион турлар фарқ қилинади. Туғма кератозлар мугузланиш жараёнининг туғма камчиликларига боғлик (ихтиол, кератодермия). Орттирилган кератозлар умумий ва маҳаллий касалликлар (гипо ва авитаминоз), шунингдек, турли заҳарланишлар, нерв ва эндокрин тизим касалликлари оқибатида келиб чиқади. Конституцион кератозлар эса болага қисман она қорнида, қисман тутилгандай кейинги нохуш омиллар туфайли рўй беради.

[addtoany]