Кесар кесиши

Кесар кесиши [лот. sectio – ёриш, очиш; caedo – кесаман] – хирургик операция; акушерлик амалиётида қориннинг олдинги деворини ва бачадонни кесиб (баъзан қин томондан кесилади – бу кинна кесар кесиши дейилади), ҳомила ва йўлдошда олиш. Табиий туғруқ йўллари орқали бола туғилиши мумкин бўлмаган ҳоллар (масалан, аёл чаноғининг торлиги ёки бачадоннинг ёрлиш хавфи туғилиши ва бошқа(лар))да, шунингдек, тугётган аёл жиддий касал бўлганда (масалан, юрак нуқсонларида) қилинади. Ҳоз. Кесар кесиши бачадоннинг пастки сегментини кесиб очиш йўли билан бажарилади. Бунинг учун қорин деворини қватма-кават кесиб, бачадонгача борилади; уни ҳам қовукдан юқори қисми кўндаланг кесилади ва дастлаб ҳомила, кейин йўлдош чиқариб олинади. Шундан сўнг бачадон девори, кейин қорин девори қаватма-қават тикилади. Бир марта К. қ. қилинган аёлда бачадон чандиғи юзага келиши сабабли кейинги ҳомиладорлик ва тутиш шифокор кўрсатмасига қатъий амал қилган ҳолда бўлиши лозим.

[addtoany]