Кислород ёстиқ

Кислород ёстиқ – кислороддан нафас олиш учун мўлжалланган махсус мослама. Кислород ёстиқ тўртбурчак шаклда бўлиб, резиналанган матодан ясалади; жўмрак ва мундштук уланган резина найчаси бор. Ёстиққа 10 л кислород сиғади, у дорихонадаги кислород балонидан тўлдириб олинади. Беморга беришдан олдин ёстиққа жилд кийгизилади ёки тоза чойшабга ўралади; мундштукка сув билан ҳўлланган тоза дока ёпилади ва беморнинг оғзига тутилади, кейин жўмраги очилади. Мундштукни ишлатишдан олдин қайнатиш ёки спирт билан артиш лозим. Кислород ёстиқни фақат шофокор буюради, ундан нафас олдириш чоғида бирор нохуш аломатлар пайдо бўлганда, кислород бериш дарҳол тўхтатишди.

[addtoany]