Клиника

Клиника [юн. kline – кўрпа-тўшак] – стационар (касалхона) тоифасидаги тиббий муассаса; тиббиёт олий ўқув юртлари, врачлар малакасини ошириш инситутлари, илмий тадқиқот муассалари ҳузурида ташкил этилади. Клиникада беморларни даволаш билан бирга тадқиқот ишлари олиб борилади, тиббиёт инситутларининг талабалари ва малакасини оширувчи врачлар билан назарий ва илмий машғулотлар ўтказилади. Ушбу шифохоналарда шаҳар касалхонаси ва бошқа(лар) даволаш-профилактика муассасалари базасида ҳам фаолият кўрсатади, улар клиник касалхоналар деб аталади. Клиника базаларида клиник аспирантура ва ординатура мавжуд бўлиб, асосан, врачлар ва илмий-педгогик кадрлар тайёрланади. Кўп клиника ларда айрим соҳага ихтисослаштирилган илмий марказлар ташкил этилган, у ерда шу соҳа мутахассислари ўз малакасини оширади ёки врачлар шу соҳага ихтисослаштирилади.

Кодон – генетик коднинг муайян (дискрет) бирлиги. У информацион рибонуклеин кислотанинг (ДНК ёки РНКнинг) бир қисми бўлиб, триплет характерига эга, яъни кетма-кет жойлашган учта нуклеотилар тўпламидан иборат. У битта аминокислота қолдиғини, оқсил синтезининг бошланиши (инциация клиника и) ёки тамом бўлиши (терминация клиника и)ни ифодаловчи белги ҳисобланади. 64 та клиникадан 61 таси аминокислоталарни, оқсил биосинтезининг бошланиши ва тугалланишини ифодалайди. Битта аминокислотага биттадан (фенилаланин) олтитагача (лейцин) К. тўғри келади. Ёнма-ён турган К. лар бир-бирини қопламайди, яъни биринчи К. нинг охирги нуклетиди ундан кейинги К. нинг бошланғич нуклетиди бўлолмайди. Улар универсал характерга эга, яъни барча тирик организмлар учун умумий бўлади.

Загрузка...