Кокклар

Кокклар [юн. kokkos – дон] – ҳаракатсиз шарсимон бактериялар. Диаметри 0,5-4,0 мкм. Споралар ҳосил қилмайди. Ҳужайраларнинг бўлиниш сони ва уларнинг бир-бирига нисбатан жойлашиш тартибига қараб қуйидаги шакллари фарқ қилинади: микрококклар, диплококклар, стрептококклар, тетракокклар, сарциналар, стафилококклар. Кўпчилик кокклар граммусбат, айримлари грамманфий. Табиатда кенг тарқалган. Яшаш шароитига кўра, аэроб ёки анаэроб бўлади. Тупроқда, сувда, ҳавода яшайдиган аксари кокклар (сапрофитлар) одатдаги шароитда зарарсиз. Патоген турлари яллиғланиш ва йирингли касалликларни кўзғатади.

[addtoany]