Коллоидлар

Коллоидлар, коллоид системалар [юн. kolla – елим ва eidos – кўриниш] – дисперс фаза зарраларининг ўлчами 1 нм. дан 100 нм гача бўлган юқори (ультрамикрогетероген) дисперс системалар; дисперс фаза зарралари нисбатан йирикроқ (100 нм дан катта) бўлган микрогетероген ва дагал системалардан фарқли равишда ультрамикрогетероген системалар учун дисперс фаза зарраларининг жадал броун ҳаракати тавсифли.

Дастлаб коллоид кимё фанига асос солган инглиз олими Томас Грэм 1861 й. да эриган моддаларнинг пергамент қоғоз орқали сувга ўтиш (диффузияланиш) хоссасини текшириб, кристалл моддалар (ош тузи, шакар) эритмлари фаол диффузияланиши, аморф моддалар (гидроксиллар, елим, альбумин, желатна, крахмал ва бошқа(лар)) эритмалари эса жуда секин диффузияланишини аниқлади ва уларни тгишлича «кристаллоидпар» ва «коллоидлар» деб атади. Унинг фикрича, кристаллоидлар сувда эриганда чин эритмалар, коллоидлар эриганда эса коллоид эритмалар ҳосил бўлади. Лекин кейинчалик 1869 й. да рус олими И. Г. Боршчов коллоид моддалар кристалл ҳолда ҳам бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Сўнгра П. П. Веймарн, коллоид ҳолатда 200 тадан ортиқ модда тайёрлаб, моддалар шароитга қараб коллоид ҳолатда ҳам, кристаллоид ҳолатда ҳам бўла олишини исботлади. Модданинг коллоид ҳолати нафақат кимёда, балки биология, тиббиёт, технология ва қишлоқ хўжалиги да ҳам ниҳоятда муҳим ўрин тутади.

[addtoany]