Кондилома [юн. condyloma – ўсма, шиш] – тери ва шиллиқ қаватлар (эпителий ва бириктирувчи тўқиманинг доимий шаклланадиган соҳасида турли яллиғланишлар туфайли пайдо бўладиган сўгалсимон ўсмалар. Кондилома, аксарият, исқирт одамларда ташқи жинсий аъзоларнинг (сийдик, нажас ва бошқа(лар) билан) доим намланиб турадиган терисида, чов бурмалари ва бошқа(лар) жойларда пайдо бўлади. Сербар кондилома (захм белгиларидан бири) ва ўткир учли кондилома фарқ қилинади. Дастлаб майда, қизғиш тугунчалар пайдо бўлиб, улар аста-секин катталашади, сўнг бир-бири билан қўшилиб, худди гулкарамга ўхшаш ўсмага айланади.
[addtoany]