Конгениаллик

Конгениаллик [лот. соп – бирга ва genius – рух.] – руҳий, маънавий жиҳатдан кишиларнинг бир-бирига мослиги, ўхшашлиги, мутаносиблиги, якинлиги. Конгениаллик тушунчаси қадимдан психология фанида қўлланади. Инсонлар ўртасидаги ўзаро яқинлик, жисмоний, физиологик, психологик жиҳатдан ўхшашлик муаммолари кишиларни қизиқтириш Бу ўхшашлиги аниқлашнинг муайян мезонлари яратилган. Бу борада куч, қомат, истара, чирой одамларнинг қиёсий ўлчами сифатида хизмат қилади. Инсонлар ўртасидаги руҳий, фикр юритиш йўналиши, табиий ва ирсий омиллар (истеъдод, лаёқат)га тааллуқли ўта яқинлик, мутаносиблик психология фанининг тадқиқот предметига айланган. Бундай ёндашувнинг вужудга келишига асосий сабаб – кишиларни психологик нуқтаи назардан муайян тилларга, тоифаларга ажратган ҳолда уларга махсус муносабатни амалга оширишдир. Инсонлар орасидаги конгениаллик уларнинг характерида, қизиқишлари ва маслақларида, интилиш ва орзу-истақларида мужассамлашади. Шунингдек, конгениаллик одамларнинг фикр юритиш суръати, мароми, мантиқи, билим доираси орасидаги ўта яқинлик туфайли келиб чиқади. Кишилар ўзларининг хатти-ҳракатлари, нерв тизими, темперамент хусусиятлари билан хам конгениалликни вужудга келтиради. Бунинг натижасида табиий-ирсий белгилари билан ўзаро ўхшаш психологик табиатли кишилар гуруҳи пайдо бўлади.

[addtoany]