Координация [лот. со – ҳамкорлик ва ordinato – тартибга солиш] (биологияда) – филогенезда организмнинг аъзо ва қисмларининг ўзаро боғлик ҳолда ривожланиши. «Кординация» атамсини рус олими A. Н. Северцев таклиф этган. Немис зоологи Л. Плате бу ҳодисани корреляция деб атаган. Координация топографик, конструктив, биологик ва физиологик бўлади. Биологик координацияда ўзаро бевосита боғлиқ бўлмаган, лекин биологик жиҳатдан бир-бирига билвосита таъсир қиладиган аъзоларнинг ўзаро мувофиқлашган эволюцион ўзгаришлари содир бўлади. Масалан, приматларда дарахтга чиқишга мосланиш бош мия, кўз ва қўл-оёқларнинг ўзгариши билан боғлик равишда амалга оширилади. Физиологик координацияда организмнинг ҳар хил аъзолари ва тизимларининг ўзаро мувофиклаштирилган фаолияти марказий нерв тизимининг қўзғалиши ва тормозланиши жараёнларининг бирга бориши билан боғлик. Масалан, қўл-оёқларни букишда иштирок этадиган мушакларга юборилган нерв импульслари бир вақтнинг ўзида қўл-оёқларни ёзадиган мушакларнинг тормозланишига олиб келади. Ёзувчи мушакларнинг тормозланиши эса қўл ва оёқларнинг букилишини осонлаштиради.
[addtoany]