Knowledge Base

Космик психология

Космик психология – коинотга павозларни амалга оширишда инсон-техника, исон-фазо, инсон-экстремал вазият муносабатларини тадқиқ қилишга қаратилган психология соҳаси. 20-а. нинг 60-й. ларида пайдо бўлган. Космонавтларни психологик мезонлар ёрдами билан танлаб олиш, фазога ўлиш шароитларига уларни тайёрлаш, вазнсизлик ҳолати бўйича оқилона маълумотлар билан куроллантириш, ўзгаришлар юзага келса уларни тузатиш, ишчанлик қобилиятини текшириш сингари муаммолар билан шуғулланади. Гуруҳий мослик, руҳий муҳит, ўзини-ўзи бошқариш, ўзига-ўзи буйруқ бериш, ўзини-ўзи уддалаш юзасидан тадқиқот ишларини ўтказиш ҳам космик психологиянинг вазифаси ҳисобланади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan