Кўчириқ – бахши (парихон) томонидан кишиларни гўё турли касалликлардан халос қилиш мақсадида ўтказиладиган ғайриилмий амал. Илгари руҳий ёки асаб касаллиги ёвуз рухлар – жин ёки париларнинг кишига етказган зарари оқибати деб қаралган. Айрим кишилар жин ёки париларни ҳайдаб чиқариш, танадан кўчириб ташлаш орқалигина беморни даволаш мумкин, деб ҳисоблаганлар. Ушбу маросим кўп ҳолларда касал кишининг хонадонида ўтказилади. Маросим ўтказиладиган куни зиён етказган рухдарга атаб қурбонлик (асосан, қўй-кўзи, эчки, улоқ, баъзида товуқ) сўйилган; бахши ҳайвон қонидан бир пиёла олиб касалнинг пшонасига, чаккасига, кўкрагига, қорнига, катига, товонининг юқори қисмига суртган. Кўчириқ ва унга ишониш жуда қад. бўлиб, «Авесто»да ҳам тилга олинган ва дунёдаги барча халклада турли шаклларда учрайди. Ислом дини кўчириқни қаттиқ қоралайди. Кўчириқ ҳозир кам учрайди.
[addtoany]