Кўкс оралиғи [Mediastinum] – одам ва бошқа(лар) сут эмизувчиларда кўкрак бўшлиғининг ўрта қисми. Олдиндан тўш сулги, орқадан умуртқа поғонаси, икки ён томондан ўнг ва чап плевра халталари, пастдан диафрагма билан чегараланган. Кўкс оралиғини шартли равишда иккига: олд ва орқа қисмларга бўлинади. Унинг олдинги қисмида юрак, кекирдак, айрисимон без ва бошқа(лар); орқа қисмида эса аорта, қизилўнгач, катта веналар ва ҳ. к. бор. Кўкс оралиғи юқоридан бўйин қисмига қўшилган, пастдан қорин бўшлиғидан ажралган. Кўкс оралиғи касалликлари унинг маълум бир кисмигагина хос бўлиб, бу диагностик аҳамиятга эга. Кўкс оралиғи аъзоларининг очиқ ёки ёпиқ шикастланишлари жарроҳлик йўли билан даволанади. Бу соҳада каста, ўсмалар, яллиғланишлар ва бошқа(лар) кузатилади.
[addtoany]