Кўнгил айниши – тўш ости соҳасида содир бўладиган ўзига хос нохушлик ҳисси; кўпинча, қусишдан аввал рўй беради. Овкадан заҳарланганда, қорин бўшлиғи аъзолари касалликларида, ҳомиладорликнинг бошланғич даврида, марказий нерв тизими касалликлари ва шикастланишларида, ўткир юқумли касалликларда кузатилади. Кўнгил айниши аппендицит, хлецистит каби касалликларнинг дастлабки белгиси бўлиши, шунингдек, сурункали касалликлар оғирлашганда ва моддалар алмашинуви бузилганда (масалан, уремияда ва қандли диабетнинг зўрайиш даврида), баъзан қаттиқ ҳаяжоланганда, бирор нарсадан қаттиқ ранжиганда, куйинганда кузатилади. Кўнгил айниши безовта қилавеса, унинг сабабини аниқлаш ва тегишли даво олиш учун шифокорга мурожаат қилиш лозим.
[addtoany]