Кўрлик

Кўрлик, сўқирлик, кўз ожизлигкўриш қобилиятининг бутунлай йўқолиши, ёруғликни қоронғиликдан ажрата олмаслик. Бунда кўриш ўткирлиги «0» бўлади, буни даволаш имкони деярли йўқ. Ёруғликни қронғиликдан ажрата олмайдиган абсолют кўрлик ва кўриш қобилияти бироз сақланган нисбий кўрлик фарқ қилинади. И. ч. ёки касбга алоқадор кўрликка учраган кишилар нисбий кўр ҳисобланади. Ёруғликни сезиб, ҳатто унинг қайси томондан тушаётганлигини билса ҳам, бировнинг ёрдамисиз уйидан ташқарига чиқа олмайдиган одам кўр ҳисобланади. Шу боис турмушдаги К. деб аталадиган К. анча кенг. Бундан ташқари, ишлаб чиқаришдаги К. да киши ҳар қандай оптик асбоб (кўзойнак, лупа ва бошқа(лар)) ёрдамида ҳам кўрмайди. Бирор касб эгасининг кўзи жуда хиралашиб, ўз ишини (ақлий меҳнат билан шуғулланадиган кишиларнинг ўқиш ва ёзишни) давом эттира олмай қолиши касбга алоқадор К. деб аталади.

Кўрлик туғма ва орттирилган бўлади. Тугма К. бош миянинг айрим бўлаклари, кўриш нервлари, кўз тўр пардаси ривожланишининг бузилиши оқибатида вужудга келади. Орттирилган К. кўз касалликлари (глаукома, трахома, кертит, кўриш нервларининг зарарланиши ва бошқа(лар)), шунингдек, кўз косаси ва бош мия шикастлардан сўнг пайдо бўлади. Кўрликнинг олдини олишда кўз соккаси, кўз касалликлари, хусусан, глаукмани барвақт аниқлаш муҳим. Кўпчилик кўр кишилар кўрлар мактабида таълим оладилар ва фойдали меҳнат билан шуғулланганлар.

[addtoany]