Кўзга оқ тушиши, лейкома – кўз мугуз (шох) пардасининг хиралашуви; одатда, парда шикастланганда ёки унда яллиғланиш, ярланиш жараёни пайдо бўлганда кузатилади. Баъзан туғма бўлиши ҳам мумкин. Хиралашунинг жадаллигига кўра, кўзга оқ тушишининг бир неча хили ажратилади: билинар-билинмас хиралшув, «доғ» кўринишида ва, ниҳоят, бутунлай оқ тушиб қолиши. Мугуз парда маркази қорачиқ рўпарасида хиралашган бўлса, кўриш қуввати пасайиб, бора-бора кўз кўр бўлиб қолиши мумкин. Кўзга ок тушиб мугуз парда тешилган бўлса, оқ чукуррокдаги тўқималарга, кўпинча, рангдор пардага ўтиб кетади, бу кўз ичи босимининг ошиши (иккиламчи глаукома)та сабаб бўлади. Давоси: кератопластика – жарроҳлик усули қўлланади.
КЎЗНИ ҲАРАКАТЛАНТИРУВЧИ НЕРВ
[Nervus oculomotorius] – бош мия нервларинииг 3-жуфти. Толалари ўрта мияда жойлашган ўзакдан бошланиб, мия оёқчаларининг ички юзасидан ўтиб, кўз косасининг юқори ёриғи орқали кўз косасига кириб, юқори ва пастки тармоқларга бўлинади. Юқори тармоқларда юқори қовоқни кўтарадиган мушакка ва кўз соққасининг юқори тўғри мушакларига тарқалади. Пастки тармоғи эса кўзнинг ички, пастки тўғри ҳамда қийшиқ мушагига толалар беради. Пастки тармоқнинг таркибидаги парасимпатик толалар кўз қорачиғини сиқувчи, киприксимон тана мушагига тарқалади.