Краниология

Краниология [юн. kranion – калла суяги ва ..логия] – анатомиянинг бир бўлими; атропологияда бутун калла суяги ҳамда алоҳида қисмларининг турли шакли ва ўлчамларини ўрганиш. Антропогенез тўғрисидаги таълимода одам ва маймунлар эволюциясининг турли даврларига тавсиф беришда краниология маълумотларидан ҳам фойдаланилади. М. М. Герасимов калла суяги асосида одам қиёфасини тиклаш усулини яратди ва шу усул билан бир неча тарихий шахслар (Амир Темур, Иван Грозний, Рудакий, Шоқрух, Улуғбек ва бунинг қиёфасини – ҳакал-портретини тиклади.

[addtoany]